Тошкент вилояти онлайн: Болажонлар ҳаёти учун!

01.12.2020 14:12:32

Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч бўлиб қолиши учун уни кенг тарғиб қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли фондлар иштирок этишлари керак.

Беғараз қон топшириш, бирон бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш савоб ишларнинг олий ифодасидир, – дейди партиянинг Тошкент вилояти  Кенгаши раиси  Бобур Мамиров.   – Бугунги ҳаракатимиз оғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлишига қаратилган.

Партиямиз ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур ҳайрия тадбири ҳаёти қил устида турган минглаб беморларни шифо топишига  хизмат қилиши билан жуда катта аҳамият касб этмоқда.

   Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+