Тошкент вилоятида имзо йиғиш жараёни қизғин бормоқда

08.08.2024 15:08:45

Тез кунда мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Сайловлар демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлиб, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини намоён қилиш учун муҳим имкониятдир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 август куни «Адолат» СДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан «Тошкент иссиқлик электр станцияси» маъмурий биноси олдида имзо йиғиш жойи ташкил этилди. Мазкур жараёнда вилоят Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, «Энергетиклар» бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия хайрихоҳлари, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Имзо йиғиш пунктида фуқаролар яратилган қулайликлардан фойдаланиб, партия ва унинг ғояларини қўллаб-қувватлаб имзо қўйишди. Замонавий ахборот технологиялари ёрдамида имзо йиғиш жараёни тезкор ва самарали ташкил этилди.   «Адолат» партияси ўзининг ғоялари ва дастурлари билан кенг жамоатчиликнинг эътиборини қозонмоқда. Партиянинг адолатли жамият қуришга қаратилган мақсадлари фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

-Айни пайтда юртимизда сайлов кампанияси қизғин паллага кирган. Мен учун сайловларда қатнашиш ва ўз фикримни билдириш жуда муҳим, – дейди корхона ходими,Хуршид Абдувалиев. - «Адолат»нинг мақсадлари ва дастурлари менга жуда ёқади. Шунинг учун уларни қўллаб-қувватлаш ва имзо йиғиш жараёнида қатнашишга қарор қилдим. Уларнинг адолатли жамият қуришга қаратилган ғоялари мен учун аҳамиятли. Мен ўзимнинг фикримни билдириш ва партияни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлганим учун хурсандман. Бу жараён орқали биз ўз келажагимизни белгилаймиз.

-Имзо йиғиш пункти жуда яхши ташкил этилган, - дейди «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мунира Қосимова. - Фуқаролар учун барча қулайликлар яратилган, замонавий ахборот технологиялари билан таъминланган. Имзо қўйиш жараёни тез ва осон бўлди. Менга жуда ёқди, ҳамма нарса қулай. Бу жараёндаги энг муҳим жиҳат – фуқароларнинг ўз фикрини эркин билдириши ва сайлов жараёнига фаол иштирок этиши. Бу демократиянинг асосий тамойилларидан бири.

-Дарҳақиқат,Кенгашимиз томонидан имзо йиғиш жараёнини юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Кенгаш раиси Гулнора Аҳмедова. - Партия фаоллари ва кўнгиллилари сайловчилар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларнинг қўллаб-қувватловини олишга ҳаракат қилдилар. Бу эса партиянинг сайловда муносиб иштирок этиши учун муҳим аҳамиятга эга. Боиси «адолатчилар»нинг фаоллиги ва уюшқоқлиги сайлов кампаниясининг муваффақиятига хизмат қилади.

Имзо йиғиш жараёнида станция атрофидаги Фаровон, Бунёдкор маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳам фаол иштирок этдилар. Тошкент вилояти бўйлаб партиянинг барча маҳаллий кенгашларида партия вакиллари, аъзолари, депутатлар ва фаоллар иштирокида сайловчиларнинг имзосини тўплаш уюшқоқлик билан давом этмоқда.

«Адолат» СДП

Тошкент вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+