Янгиликлар 1437
“Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси амалда
Мирзо Улуғбек туман 9-Салар округида жойлашган Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирни «Адолат» СДП Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши раиси Айгул Пернебекова ҳамда 9-Салар округи депутати Суҳроб Саифназаров очиб, иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.
Ушбу тадбир мусобақа кўринишида ташкил этилди. Мусобақани туман ёшлар агентлиги вакили, мактаб маъмурияти ва маҳалла раҳбарияти ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида 3 та шарт бўйича баҳолаб бордилар.
Бундай мусобақа ва тадбирлардан кўзланган мақсад ёш авлодга табиатни асраш ва тозаликни ўргатиш, тозалик барча яхши ишларнинг энг бош талаби ва тартиби эканини сингдиришдир. Мусобақа сўнгида барча иштирокчиларга эсдалик совғалар ва китоблар тақдим этилди. Ўқувчиларга келгуси ўқиш ва ишларида зафарлар тилаб, бундай мавзуларга бадиий ёндашганда нималарга аҳамият бериш кераклиги борасида тавсиялар берилди.
Хумора ГУЛМИРЗАЕВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг