Янгиликлар 3763
Тозалик йўлида бирлашганлар тақдирланди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик!” шиори остида кўрик-танлов ўтказилиб, аҳоли томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўчалар озодалигини сақлаш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Партия Кенгаши якуний натижаларга кўра, “Энг тоза маҳалла” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган шаҳардаги 52-Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинига ўз ташаккурномасини топширди.
“Энг тоза кўча” номинацияси бўйича Мотрудий кўчаси, “Энг озода хонадон” эса Мотрудий кўчаси 52-уйдаги 18 хонадон топилди.
– Хонадонимиз олдидаги томорқадан унумли фойдаланиш, кичик гулзорлар ташкил этиш ва кўча атрофининг ободлигига алоҳида аҳамият қаратилади, – дейди номинация ғолибаси Гўзалхон Матмусаева. – Тозалик – саломатлик гарови. Хонадонимиз, уйимиз, кўчамиз ва маҳалламизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Қизларимиз биздан андоза олади. Сарамжон-саришта, файзли уйда яшаш инсонга завқ бағишлайди.
Камола ПОЛВОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг