Янгиликлар 661
«Тозалик – соғлом турмуш гарови»
Ҳар йили дунё миқёсида 5 июнь Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
Бутунжаҳон атроф-муҳит куни мазмун-моҳиятига кўра, инсоният олдида турган кенг кўламли ва чуқур илдиз отишга улгурган муаммоларга ечим излашга йўналтирилган сана. Атроф муҳит куни нафақат экологларнинг касб байрами, балки атроф-муҳит муаммолари ҳақида яна бир карра уйлаш, мулоҳаза юритиш фурсати ҳамдир.
Ҳеч кимга сир эмас, йилдан йилга сайёрамизда экологик вазият кескинлашиб бормоқда. Бугунги кунда тараққиёт сари одимлаётган, цивилизацияга интилаётган ҳар бир мамлакатда атроф-муҳит муҳофазаси учун жавобгар бир қатор ташкилотлар мавжуд. Бу тузилмалар доимий равишда табиатни муҳофаза қилишга доир турли хил акциялар ўтказиб келишади. Бундан ташқари, БМТ доирасида ҳар йили сувни, ҳавони ва бошқа табиат ресурсларини муҳофаза қилиш кунлари ўтказилади. Бу каби саналар муносабати билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар амалга оширилади. Бутунжаҳон атроф-муҳит кунида ҳам бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар уюштирилади, бу эса инсониятнинг экология муаммоларига бефарқ эмаслигидан, табиат ҳақида қайғураётганлигидан дарак беради.
Ушбу сана муносабати билан «Адолат» СДП Ховос туман Кенгаши раиси Ғ.Райимназаров, туман депутатлари А.Қаҳҳоров, Қ.Абдураимов, И.Ибрагимовлар ҳамда «Аёллар қаноти » ва «Ёшлар қаноти» раислари ҳамкорлигида жорий йилнинг 3 июнь санасида ободлик ҳамда кўркамликни таъминлаш мақсадида Ховос тумани «Тинчлик» МФЙ ҳудудида «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида экологик тадбир ташкил этилиб, чиқиндиларни йиғиш бўйича акция ўтказилди. Мазкур акцияда 300 га фуқаролар қатнашиб маҳалла ободлиги йўлида самарали меҳнат қилишди.Мазкур акция давомида «Адолат» СДП фаоллари барчага ибрат намунасини кўрсатишди.Тадбир давомида маҳалладаги чиқиндилар махсус идишларга йиғиб олиниб, махсус жойларга топширилиши таъминланди.
Мазкур акция экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини кўрсатди.
«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг