Янгиликлар 1704
Туғуруқ комплексидаги муаммо ечимини топиши шарт
Давлатимиз раҳбари томонидан тиббий хизмат сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова Жалақудуқ туманидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди.
Туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплексини келажак билан бугунни боғловчи бир кўприк деб аташ мумкин. Яратилган шароит ва шифокорларнинг малакаси талаб даражасида. Бироқ биргина муаммо жамоани қийнамоқда. Туғруқ комплекси учун алоҳида УТТ аппарати зарур. Негаки 24 соат давомида бўлгуси оналар ҳар хил ҳолатда бу жойга олиб келинади. Уларнинг соғлиги бўйича аниқ хулоса ана шу вақтнинг ўзида талаб этилади.
Тумандаги КВПларда “Тез ёрдам” хизмати йўлга қўйилган. Бироқ тунги навбатда ишловчи шифокорларга штат масаласи муаммо. Бу иш самарадорлигини пасайтиради.
О.Мамирова ўрганишлари асосида масъул ташкилотларга мурожаат билан чиқди. Масала ўз вақтида ҳал этилиши шарт.
Тўйдихон АЛИБОЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жалақудуқ туман кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг