Янгиликлар 1699
Туман ёшлари ўртасида конституция билимдони аниқланди
“Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Когон туман босқичи бўлиб ўтди.
Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини янада юксалтиришга қаратилган ушбу кўрик-танлов туманнинг 21-сон ихтисолаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Кўрик-танлов белгиланган низом асосида 3-босқичда ташкил этилди. Бўлиб ўтган танлов қуйидаги 1-шарт таништирув шарти, 2 - шарт – Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси бўйича савол-жавоб, 3 – шарт – эркин мавзу деб номланиб, бу шартда иштирокчи томонидан “Адолат” социал-демократик партияси менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш каби йўналишлар асосида ўтказилди.
Кўрик-танлов жараёнида ҳакамлар ҳайъати танлов иштирокчилар ишини очиқ овоз бериш йўли билан баҳоладилар. Бунда иштирокчининг ўзини таништириш маҳорати, саҳнада ўзини тутиш маданияти ҳамда нотиқлик маҳорати, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси, “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Устави ва Сайловолди дастурига оид билимлари каби мезонлар асосида баҳоланди. Иштирокчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлагандан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, хулоса берилди.
Хулосага кўра туман босқичида 21-сон ихтисолаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Асилбек Очилов 72 балл билан биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди ҳамда партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Мактуба Ҳамроева
“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг