Тунги чироқлар ўрнатилди

01.12.2021 16:12:18

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар энг аввало халқ манфаати, уларнинг орзу-умидлари ва эртанги кунига бўлган ишончи йўлида хизмат қилмоқда. Мана шундай янгиланиш ва ўзгаришлар даврида юртимиз ободонлиги йўлида қилинаётган ишлар ҳам шиддат билан одимламоқда. Бугун ободлик йўлида қилинаётган эзгу амаллар натижасида қанчадан-қанча масканлар чиройига чирой қўшилмоқда.

Бу борада партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўрни ҳам ўзига хос десак муболаға бўлмайди. Бугун Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари масъулиятни ҳис этган ҳолда фуқаролар мурожаатларининг келиб чиқиш сабаби ҳамда унинг натижадорлигига эътибор қаратиб келмоқда.

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли иштирокида ўтказилган мулоқотлар жараёнида “Калмақон” МФЙ ҳудудидаги “Истиқлол” кўчаси тунги чироқлар билан ёритилмаганлиги тўғрисида мурожаат бўлди. Шу мурожаат асосида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова томонидан Шофиркон туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилди.

            Шундан сўнг туман электр тармоқлари бўлими ушбу масалага тезда ижобий ечим топди. Депутат Зулфия Ашурова кўмаги билан “Калмақон” МФЙ ҳудудидаги “Истиқлол” кўчасига тунги чироқлар ўрнатилди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+