УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

30.09.2021 18:09:42

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу тарих деб бежизга айтилмаган. Кексаларимиз эса тирик тарихимиздир. Чунки улар улуғ ёшда яшаб ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорлари ҳамда ўзларидан аввалгилар ҳақидаги хабарларни ҳам сўзлаб берадилар.

Қарияларимиз бизнинг бойлигимиздир. Зеро, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар орангизда мункиллаб юрган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келарди” дея марҳамат қилганлар. Ҳақиқатан ҳам исломда сочи оқарган кексаларнинг даражаси Аллоҳ таолонинг наздида юқоридир. Шу туфайли ҳам уларнинг дуолари ижобат бўлишга яқиндир. Динимизда қарияларни қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш ҳамда дуоларини  олиш буюрилган ишлардандир.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг неъматларни завол бўлишидан олдин унумли фойдаланиб, уларнинг шукрини қилиб қолиш ҳақидаги кўрсатмаларига биноан ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, вақтни қадрига етиш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.

Бугунги кунда асрларга татигулик ютуқларга эришаётганимиз, эркин ва обод жамиятимизга, фаровон турмушимиз, тараққиётимиз суръатларига жаҳон аҳли ҳавас билан қараётгани, буларнинг барчаси мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Уч авлод учрашуви мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарур. Давлатимиз раҳбарининг пухта ўйланган оқилона сиёсати натижасида кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги янада кучайиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатларига ҳурмат ва эътибор ошаётгани мамнуният билан таъкидлаш мумкин.

28.09.2021 йил Юнусобод тумани хокимлиги, туманда яшовчи уч авлод вакилларининг учрашувини ташкил этди.

Туман хокимлиги биноси олдига тўпланган фахрийларнинг ҳар бирига бир ёш ўғил ва қизлар бириктирилиб, автобусларга ўтиришиб, тарихий зиёратгоҳларга саёҳат қилишни туманда яқинда қурилиб битказилган “Туркистон” метро станцияси томон йўлга чиқилди. 

Метронинг тўхташ залига тушиб,станцияни томоша қилинди...

Метро поезди вагонида навбатдаги “Бодомзор” станциясигача етиб борилди ва метродан чиқиб автобусларда Абдулла Қодирий уй-музейига жўнаб кетилди...

А.Қодирий уй-музейида бизларни унинг

невараси кутиб олди ва уй-музейи билан

 таништирди... 

Уй-музейнинг ҳовлиси ва хоналарини томоша қилинди...

Уй-музей ҳовлиси  ўртасида Абдулла Қодирийнинг ёғоч кроватда ўтирган ҳайкали ўрнатилган...

А.Қодирий уй-музейидан чиқиб, “Сузук ота” мақбарасига етиб келинди  ва ушбу худудда жойлашган масжид имоми Шукурулло домланинг “Сузук ота” мажмуаси ва унинг қурилиши ва қайта таъмирланиши, “Сузук ота” ҳақида гапириб берди.

Кейин Тошкент телеминораси” ва “Хотира майдони” билан танишиб, телеминоранинг ресторанида тушлик қилинди ва Ўзбекистон телевидениесининг таниқли сухандонларининг суҳбати эшитилди ва концерт дастури  томоша қилинди.

Саёҳат давомида автобусда ва дастурхон атрофида кексаларнинг ёшлар билан суҳбатлар давом этди. Улар ўзларининг  ҳаёти ва фаолияти, мамлакатимизни ўтмиши ҳозирги ислоҳатлар хусусида гапириб бердилар. Шу жумладан, мен ҳам давлат ва жамоат ташкилотларидаги ва меҳнат, илмий, ижодий фаолиятим,  соғлом турмуш тарзи платформаси доирасида Скандинавча юриш усулидан кенг фойдаланишим, короноврусдан даволаниб чиққанимдан кейин соғайиб кетишим сабаби, шунингдек, маҳалла ёшларига мураббийлигим, маҳалланинг “намунали оиласи” сифатида ибрат кўрсатаётганлигимиз хусусида ҳам мамлакатдаги ислоҳат ва Сузук ота ҳақида муаллифлигимда “Соҳибқирон Амир Темур авлиёлар юртида” номли китобимда нашрдан чиққанлиги ва унда кенг ёритганлигим ҳақида “Ўзбекистон-24” каналига интервьюда бердим.

Ўз навбатида ёшлар тўлқинланиб, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлишини таъкидладилар.

Ёши улуғларнинг ҳикмати ва ибрати, камол топаётган авлоднинг билим ва қудрати мамлакат тараққиётининг асосидир. Дўстлик, биродарлик руҳи, аҳил қўшничилик муносабати эса – тинчлик-осойишталик кафолати. Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида ушбу жиҳатлар алоҳида ўрин тутмоқда.

Камолжон Шадиметов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси,  

Халқаро Экология, инсон ва табиат фанлари

Академияси ҳақиқий аъзоси, академик

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+