Учинчи Ренессанс пойдеворига ҳар биримиз ғишт қўямиз

08.10.2020 12:10:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университети ва вилоят Касаба уюшмалари ташкилоти ҳамкорликда “Учинчи Ренессанс босқичи: таълим-мамлакат келажагининг пойдевори” мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди.

Мазкур онлайн учрашувда партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари ходимлари, депутатлари, БПТлар  аъзолари, профессор-ўқитувчилар, ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини кенг муҳокама қилишга қаратилди.

Кун тартибидаги масала бўйича партия вилоят Кенгаши ходимлари, Термиз давлат университети  профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.

Айтиш керакки, буюк аждодларимиз дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган, маданиятда, санъатда, таълим-тарбияда ҳалоллик, адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, илм чўққиларини забт этишган, дунёни ҳайратда ушлаб туришган. Худди шундай бугун юртимиз ҳақида фикр юритилганда “Янги Ўзбекистон”, “Тараққиётнинг янги босқичига кириб бораётган мамлакат” каби иборалар ишлатиляпти. Бу қўлга киритаётган улкан муваффақиятларимизнинг амалий самараси, десак муболаға бўлмайди. Демак, тикланишларимиз юксалишларга йўл очмоқда. Юксалиш эса рақамли, смарт иқтисодиётга ўтиш, ишлаб чиқаришни босқичма-босқич модернизация қилиш, автоматлаштириш, роботлаштириш ва шу билан бирга ўзлигимизни маънавиятимизни, миллий қадриятларимизни ривожлантиришни тақозо этади.

Маърузачилар томонидан ана шулар ҳақида фикр юритилиб, айни пайтда мамлакат илмий салоҳиятини кучайтириш, уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини ошириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга эътибор қаратилди.

Шопўлат Шайдуллаев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, ТДУ тарих фанлари доктори, профессор:

-Бу улуғвор мақсадлар йўлида ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан сиёсий партиялар, депутатлар ҳам ўз кучи ва имкониятига ишонган ҳолда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўяётганимизни юракдан ҳис қилиб, фаолият олиб бориши зарур. Бу борада партиямиз аҳолининг барча қатламини ягона ғоя, яъни мамлакат тараққиёти йўлида бирлаштириб, уларнинг сиёсий онги, тафаккури ва мафкурасида жамият – ислоҳотлар ташаббускори ғояларини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. 
Зеро, бугун партиямиз олдида турган улуғ вазифалардан энг муҳими, кенг жамоатчиликни ўзгараётган, янгиланаётган Ўзбекистоннинг ташаббускори ва бунёдкори бўлишга даъват этишдан иборатдир. Бу йўлда олиб бораётган барча саъй-ҳаракатларимизни янада залворли бўлишида ўзимизда куч топа оламиз. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишга эришдилар.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+