Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда ёшлар олдида турган муҳим вазифа мавзусида тадбир ташкил этилди

01.03.2022 18:03:35

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент фармацевтика институти ҳамкорлигида «Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда ёшлар олдида турган муҳим вазифа» мавзусида тадбир ўтказилди. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалида ўтказилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, бизнес ва меҳмонхона бошқаруви вакиллари, партия фаоллари, депутатлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда кўплаб талаба ёшлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилди. Ушбу жиҳат мамлакатимиз раҳбари томонидан ҳам алоҳида таъкидланган эди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Тошкент фармацевтика институти ректори Камал Ризаев Учинчи Ренессанс даврининг фаоллари айнан бугунги кун ёшлари бўлиши керак эканлигини алоҳида келтириб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Стратегия ва менежмент бўлими бошлиғи Акбаршоҳ Тешабоев ёшларга берилган имкониятлар, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Акбаршоҳ Тешабоев, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Стратегия ва менежмент бўлими бошлиғи, Ёшлар парламенти раиси ўринбосари:

- Инсонпарварлик тамойиллари асосида қурилаётган Янги Ўзбекистонда 2016 йилга қадар атиги, 4 та оқлов ҳукмлари қилинган бўлса, ўтган 5 йил ичида 2000 га яқин оқлов ҳукмлари судлар томонидан қабул қилинди. Ушбу жиҳатдан кўриниб турибдики, Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат моҳиятида адолат тамойиллари устуворлик касб этмоқда. Кимнидир жазолаб эмас, балки уни тарбиялаб жамият ривожланишига эришиш мумкин эканлигини кўрсатиб бермоқдалар. Бунинг замирида инсон қадри деган улуғвор мақсад ётганлигини англаш мумкин. Эътибор қаратишимиз лозим бўлган жиҳатлардан яна бири Учинчи Ренессансга фақат илм нуқтаи назаридан эмас, балки бошқа кўплаб соҳалар, жумладан, рақамлаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда туризм ва меҳмонхона бизнеси бошқаруви бўйича тренер ва эксперт Мирлазиз Саидовнинг илм олиш самаралари ва ёшларни келажакка руҳлантирувчи мотивацион нутқи барчада бирдек таассурот уйғотди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда институт маъмуриятига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+