Учрашувлар натижадорликни таъминламоқда

19.02.2020 22:02:45

13-Гулшан округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодира Каримова Қорақалпоғистон Республикасида муносиб меҳнатга оид қатор тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказди.

Жумладан, тадбирлар Нукус шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали ҳамда Амударё туманидаги муассасаларда, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Жисмоний тарбия ва спорт, Маданият вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Касб-ҳунар таълими бош бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси “Маҳалла” фонди, “Нуроний” жамғармаси Кенгаши, Мудофаа бўлими, Туризм департаменти, Ватанпарвар ташкилоти Кенгашлари, “Адолат” СДПнинг вакиллари ҳамда барча тармоқ касаба уюшмалари фаоллари иштирокида ташкил этилди.

Н.Каримова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида алоҳида фикр билдириб, йиғилганларга жорий йилдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Рақамли иқтисодиётга ўтишда ахборот ресурслари, системалари ва уларни ҳукумат порталига интеграциясини тўлиқ тушунтирди. Ижтимоий ҳамкорлар билан ходимларга соғлом меҳнат шароитлари яратилиши ҳамда илм-фан ва маърифат йўналишида келгусида биргаликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиков раҳбарлигида касаба уюшмалари тизимида улкан ислоҳотлар олиб борилаётгани таъкидланиб, замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар барпо этилаётгани, эскилари эса таъмирланаётгани, бунга мисол тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида янгидан “Оқ кема” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи қуриб битказилиш арафасида ва ушбу оромгоҳ ёнидан янги соғломлаштириш санаторийси барпо қилиш режалаштирилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Иштирокчиларнинг алоҳида эътибори янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига қаратилди. Ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган янги нормалар меҳнат соҳасидаги ислоҳотларнинг далили сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+