Янгиликлар 1180
Уйи ёнган фуқарога депутат ёрдам бера олдими?
Данғара туманидаги «Катта Аровон» МФЙ Наврўз кўчасида истиқомат қилувчи Мунисхон Сойибназарованинг уйида 2021 йилнинг 5 декабрида бахтсиз ҳодиса рўй берган. Ёнғин туфайли 5 хонали уйнинг том қисми, эшик-ромлари, айвон пол қисмлари, уй-рўзғор буюмлари, маиший техникалар, кийим-кечакларнинг барчаси ёниб кетган. Уйни яна яшаш ҳолига келтириш учун фуқарода моддий таъминот етарли эмас.
Фуқаро мазкур масалада ёрдам сўраб халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Бахтиёржон Эргашевга мурожаат қилган. У ўз ваколати доирасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаевга депутат сўрови юборди. Депутат сўровига асосан фуқарога хайрия ва жамоат фонди томонидан икки миллион бир юз минг сўм моддий ёрдам берилди ҳамда депутат кўмаги ва ҳомийлар томонидан хонадон тўлиқ таъмирлаб берилмоқда.
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг