Янгиликлар 1671
Уйлар оралиғида қўшимча қурилиш қилиш мумкинми?
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар “Тараққиёт” маҳалла 32 даха аҳолиси 6-7 - уйлар оралиғи тушаётган иморатдан норозилиги, дарахтлар тунда кесилаётганлиги, эксковатор машинаси йўлни тўсиб қўяётганлиги ижтимоий тармоқ орқали кенг муҳокамаларга сабабчи бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши ҳамда Оҳангарон туман Кенгаши фаоллари иштирокида ўрганишлар олиб борилди.
Аниқланишича, мутассади ташкилотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, уйлари оралиғидаги бўш турган 3 сотихли ерга хусусий тадбиркор Асатилло Машарапов савдо ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида стоматологик клиника қуришни режалаштирган.
Маълум бўлишича, мазкур қурилиш ҳудуд аҳолисининг 95 фоизидан ортиғи қўллаб-қувватлашига қарамай, айрим фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Тадбиркор А.Машарипов норози тарафлар билан учрашиб, 15 кун ичида шаҳар ҳокимига даъво аризалари билан мурожаат қилишлари мумкинлиги, қарши даъво очилмаса 15 кундан сўнг, қурилишни давом эттиришини маълум қилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг