Янгиликлар 984
Улуғнорда туман босқичи ғолиби аниқланди
Бу йил Бош Қомусимиз қабул қилинганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан «Адолат» СДП томонидан ўтказилаётган «Конституция билимдони» кўрик танлови ўқувчи-ёшларнинг Конституциямизни ўрганишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.
Кўрик танловнинг Улуғнор туман босқичи иштирокчилари Бош Қонунимиз берган ҳуқуқ ва имкониятлар сабаб бахтли ҳаёт кечираётганликларидан хурсанд. Белгиланган шартларни бажариш баробарида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Улуғнор касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Гулҳаё Ҳакимова барча шартлар бўйича тенгдошларидан билимли эканлигини кўрсатди. Қаҳрамонимиз, саҳна кўринишлари ва савол-жавобларда ўз ҳуқуқларини ифодалай олди.
Ҳакамлар томонидан Г.Ҳакимова кўрик-танлов ғолиби деб топилди. Энди у вилоят босқичида улуғнорлик ёш билимдонлар номидан иштирок этади.
«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг