Умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда

16.07.2022 15:07:53

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён-Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда. Бу жараённи  1 августгача узайтирилиши масаланинг қанчалик долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Демак, бу борада тарғибот ишларини янада кучайтириш ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш лозим. “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилишида айни шу хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар олтмишдан ортиқ моддани қамраб олади. Инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқдаки бу фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланяпти. “Адолатчилар” жамоатчилик орасида тарғибот ишларини давом эттириш билан янги Конституциямизни халқчил ва Ўзбекистоннинг ривожланишига хизмат қиладиган Бош Қонун сифатида яратилишига ҳисса қўшишликни ўз олдига мақсад қилиб олдилар. Маҳаллалар кесимида тарғибот тадбирларини олиб бориш белгилаб олинди.

Йигитали Бекбоев, халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати:

  -Бугун алоҳида эътироф этиш мумкин, Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламент ваколатларини кучайтиришга, фуқароларни қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган нормалар акс этмоқда. Ҳар бир ўзгариш ва қўшимча жамоатчилик эътиборида. Яна Бош Қонунимизга қандай ўзгаришлар киритиш мумкин? Умумхалқ муҳокамаси орқали ана шу саволга жавоб топамиз.

Андижонлик “адолатчилар” йиғилиш якунида фуқароларни бу борада янада фаолликка чақиришга келишиб олдилар.

      “Адолат” СДП Андижон вилоят  Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+