Умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар қай даражада?

19.11.2020 15:11:54

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Б.Ахмадалиев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари А.Умаров ва А.Холдоровлар томонидан Фарғона шаҳридаги мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи, шунингдек пандемия даврида карантин қоидалари асосида фаолият юритиш жараёнлари ўрганилди.

Жумладан, шаҳардаги 22-умумтаълим мактаби ўрганилганда ушбу мактаб 1240 ўринга эга бўлиб, ҳақиқатда 2020-2021 ўқув йилида 2039 нафар ўқувчига таьлим берилмоқда. Шундан 700 нафари масофавий таълимда қолган ўқувчилар эса, анъанавий тарзда дарс машғулотларида иштирок этаётганлиги аниқланди.

Ўқувчиларга 82 нафар малакали ўқитувчилар дарс машғулотлари ўтмоқда.

Мактабда жами 3 та ўқув биносини иситиш учун 4 та қозонхона ўрнатилган бўлиб, унга бириктирилган ишчилар қозонхонадан фойдаланиш тартиби бўйича тайёргарликдан ўтганлиги аниқланди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар учун ҳожатхона Фарғона иссиқлик электр маркази корхонаси ҳомийлигида янгитдан таъмирдан чиқарилиб, шаҳар ҳокимлиги кўмагида “Аристон” электр сув иситгичи билан таъминланди.

Бундан ташқари, 5 та жойда махсус қўл ювиш бурчаклари ташкил этилган бўлиб, санитария талабларига тўлиқ мос келади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ўқувчилар учун мўлжалланган 86 ўринли ошхонада ҳам бўлиб, бу ердаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.

Синф хоналарида эса, дарс жараёнлари белгиланган тартибларга амал қилинган ҳолда ўтилмоқда.

Ушбу мактабда тиббий хизмат хоналари ўрганилганда, тиббиёт воситалари заҳираси яратилганлиги ҳамда 2 та шифокор ва 2 та малакали ҳаширалар ўқувчилар учун ситқидилдан меҳнат қилаётганлиги кузатилди.

Мактаб директори Д.Юсупованинг тажрибаси, жонкуярлиги шунингдек, ўз вазифасига масьулият билан ёндашуви натижасида ўқувчилар учун зарурий шароитлар яратилган.

Мактаб куз -қиш мавсумига тўлиқ тайёрлиги аниқланди.

 

Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+