Умумтаълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

12.11.2022 17:11:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов, Фарғона вилояти Кенгаши депутати Ш.Каримов, Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Б.Ахмадалиев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Ш.Ахмедовалар Фарғона шаҳридаги умумтаълим мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, болалар хавфсизлигини таъминлаш учун умумтаълим мактаблари атрофидаги автомобиль йўлларида амалга оширилган ишлар, умумтаълим мактаблари атрофида тақиқланган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ҳусусан, синф хоналари, спорт зал, кутубхона, фаоллар зали, ошхона, тиббиёт хонаси, ундаги дори-дармонларнинг мавжудлиги, сақланиш ҳолати, ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган тиббий кўрикларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари таркибидан тузилган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ўрганиш ишларини олиб бориб, аниқланган камчиликлар тегишли тартибда бартараф этилиш чораларини кўради.

Бунёд Ахмадалиев,

Фарғона шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+