Янгиликлар 1634
Унвонингиз муборак, азиз партиядош!
24 август куни мухтарам Президентимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Президентмиз фармонига асосан “Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий–амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм–фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” бир қанча ватандошларимиз фахрий унвонлар билан тақдирландилар.
Тақдирланганлар қаторида партиямиз сафида ўз меҳнати ва истеъдоди билан фаоллик кўрсатиб келаётган, партиядошларимизнинг борлиги барчамизни чексиз қувонтирди.
Президент фармонига биноан Женисбек Пиязов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвон билан тақдирланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши аъзоси, Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси, ёзувчи - Ахмедов Мухаммат-Али "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланди.
Партиядошларимизни фахрий унвон билан барча аъзолар номидан самимий муборакбод этамиз!
Фикрингизни қолдиринг