Янгиликлар 1583
Урганч туманида иншолар танлови қандай ўтмоқда?
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палаталарига Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг онгига коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида иншолар танлови эълон қилинган эди.
Урганч туман Кенгаши томонидан туман Ёшлар иттиқофи ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 36-сон умумий ўрта таълим мактабида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги мактабларнинг 6-8, 9-11-синф ўқувчилари иштирок этди. Танловда 1,2,3-ўринни олган ўқувчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Дилдора ИСКАНДАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Урганч туман Кенгаши раиси,
депутатлик гуруҳи раҳбари
Фикрингизни қолдиринг