Ургут туман Кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди

29.12.2022 15:12:15

«Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилояти Ургут туман Кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди. Унда депутатлар, БПТ раислари, партия фаоллари иштирок этди.

Пленум кун тартибидаги 1-масала бўйича туман Кенгаши депутати С.Ахмедова Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан маъруза килди.Унда кўрсатиб ўтилган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбир белгиланди. Жумладан, инсон қадрини улуғлаш, таълим сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирок этиш таъкидланди.

2-масала юзасидан туман Кенгаши раиси З.Абдурахмонова 2022 йилнинг ўтган давридаги партия фаолияти ҳақида ҳисобот берди.

Эришилган ютуқлар қувонарли. Бу партия фаолларининг ўз вазифасига эътибор билан қарагани, зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга ижобий ёндашганини кўрсатади. Партия Кенгашидаги БПТ лар: ТТБ, Дўстлик, Навбоғ, Кулоллик, МФЙлардаги ва Ғус-ОП, Дехқонобод ОШП, Ургут КТМПдаги партия фаоллари барча йўналишларда яхши натижага эришгани эътироф этилди. Натижада мазкур ҳудудларда «Адолат» партиясини қўллаб-қувватловчилар сони ошиб бормоқда. Бугунги кунда партия аъзолари сони 4500 дан зиёдни ташкил қилади, йил давомида 550 нафар аъзо қабул қилинди. Аъзолик бадали бўйича хам йиллик режа бажарилди.

Айни вақтда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Партиявий аъзолик бадалларини вақтида топшириб боришда, сафимизга янги аъзоларни қабул қилишда ҳамон сусткашликка йўл қўяётган БПТ фаолияти танқидий баҳоланди. Йил давомида яхши фаолият олиб борган партия аъзолари рағбатлантирилди.

Пленум ишида партия фаолиятини янада жонлантириш бўйича келишиб олинди.

З.Абдурахмонова,

"Адолат" СДП Ургут туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+