Янгиликлар 1721
Ургутда “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида тадбир бўлиб ўтди
Ёшларни миллийлик руҳи ва аждодларга муносиб авлод сифатида тарбиялаш учун уларни аввало, моддий ва маънавий бойликларимиз билан яқиндан таништириш, бу борадаги қарашларини ижобий томонлама шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада туманимизда манзилли тарзда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан жорий йилнинг 26 май куни Ургут туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи Ургут туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ургут туман бўлинмаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳамкорлигида туманимиздаги 85-умумтаълим мактабида, туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Тадбирда харбий қисмда мавжуд бўлган қурол-аслаҳалар намойиши этилиш айниқса аҳамиятли бўлди. Ўз навбатида бу ўқувчи ва ёшларни харбий ватанпарварликка бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.
Замира Абдурахмонова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг