Янгиликлар 1890
Устувор вазифалар белгилаб олинди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши раислари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари иштирокида “Дастурий вазифалар ижросини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия фаолиятининг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурининг бажарилиши, мафкуравий фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари атофлича муҳокама этилди.
Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши фаоллари, депутатлик гуруҳлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлари иш самарадорлигини кучайтириш, мамлакат тараққиётининг янги босқичида олдимизда турган устувор вазифалар, ҳар бир мурожаатга ҳозиржавоблик билан ёндашиш, халқ билан юзма-юз мулоқотлар партия маҳаллий кенгашлари ҳамда депутатларнинг асосий иш услуби, фаолият йўналишининг устувор вазифаси этиб белгилашга қаратилди.
Фаоллар йиғилишида партия фаоллари ҳамда депутатлик гуруҳлари аъзоларининг биргаликда халқ ишончини оқлашга қаратилган масъулиятини янада ошириш, жойлардаги муаммолар ечими юзасидан аниқ амалий ишларни бажариш, айниқса, ҳар бир муаммони жойига бориб ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари партия тизими ҳамда депутатлик корпуси ишини кучайтириш борасидаги масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаб, фикр алмашдилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг