Вакцина – коронавирусга қарши курашда энг ишончли восита

27.04.2021 21:04:49

Ўзим шифокорман, COVID-19 балосининг кулфатини тушунаман ва мутахассис сифатида унга қарши кураш олиб боришнинг энг ишончли, инсоният тамаддуни мобайнида бир неча маротаба бундай шароитлар синовидан муваффақиятли ўтган воситани биламан.

Мен энди хар қандай учрашувга бемалол, хотиржам бора оламан, чунки кўнглимда "Касаллик ташувчисига айланиб қолмайманми?" деган хавотир йўқ. Ўзим билмай касаллансаму, юкларини енгил ўташ жараёнларида ногаҳон касаллик ташувчисига айланиб қолсам, бундан ортиқ виждон азоби йўқ мен учун...

Дарвоқе, мен ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини танладим. Чунки олиб борилган тадқиқотлар айнан шу вакцина коронавируснинг янги штаммларига ҳам қарши самарали таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Ўзингиз ўқиб кўринг, бу ҳақда инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Шундай экан, ўзингизнинг, яқинларингизнинг соғлиғини ўйланг.

 

Ташпўлат МАТИБОЕВ,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+