Вакцина олганлар хотиржам

13.07.2021 10:07:37

Халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари жамоатчилик билан ишлашда доим фаол. Кун мавзусига айланган коронавирусга қарши вакцина олишда ҳам улар тарғибот ишларини олиб бориб, ўзгача йўл тутдилар. Ҳар бир депутат ўз сайлов ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида биринчилар қаторида эмландилар.

Йигитали Бекбоев, депутат:

-Фуқаролар иккиланиб тургани бор гап. Ижтимоий тармоқлардаги айрим ўринсиз хабарлар бунга сабаб. Депутат сифатида уларга вакцина олишнинг фойдалилигини тушунтиришдан аввал ўзим эмландим. Бу кўпчиликни иккиланишдан сақлади. Энди тиббиёт ходимлари ва маҳалла фаоллари билан хонадонма хонадон юриб жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Вакцина олганлар хотиржам бўлади.

Хўжаободлик “адолатчилар”га эргашиб, фуқаролар вакцина олиш билан ўз саломатликларини мустаҳкамламоқдалар.

 

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши ижрочи котиби    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+