Ватан ҳимоячилари шарафланмоқда

14.01.2022 10:01:25

Яна бир неча кундан кейин халқимиз Ватан ҳимоячилари байрамини кенг нишонлайди. Ўттиз йил муқаддам  мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Республикамиз ўзининг Қуролли Кучларига эга бўлди. Шундан бери миллий армиямиз ўзининг жанговар қудратини ошириб, юрт сарҳадларини ишончли тарзда қўриқлаб келмоқда.

 – Наманганда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тажбирлар алоҳида тантанавор тарзда ўтмоқда, - дейди “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев. – Уларда партиядошларимиз ҳам фаол қатнашмоқдалар. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти” Ёшлар иттифоқм кенгашлари, ҳарбий қисмлар, ички ишлар органлари билан ҳамкорлик яхши самара келтирмоқда. Йигит-қизларнинг юрт посбонларига, уларнинг жанговар меҳнатига ҳурмат-эҳтироми нақадар баландлиги яққол кўзга ташланмоқда.

Куни кеча Наманган шаҳар партия кенгашининг раиси Мирзараҳмат Олимов билан учрашиб қолдик. У              “Ватанпарварлик ойлиги” доирасила вилоят марказида ташкил этилган  “Менинг армиям-менинг фахрим” номли тадбир тафсилатларини сўзлаб берди. Қатнашсилар ички ишлар органлари ходимлари ихтиёридаги  хизмат-жанговар автомашиналар ҳамда қурол-аслахаларнинг вазифаси, функциялари, яратилиш тарихи юидан танишдилар. Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Буларнинг ҳаммаси навқирон авлод вакилларида  Ватанга муҳаббат ҳамда садоқат, она юртга хизмат қилиш каби шарафли туйғуларни жўш урдирди.

Байрам  муносабати билан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, "Ватанпарвар" ташкилоти Чортоқ туман ўқув спорт-техника клуби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда туман фахрий ҳарбийлар кенгаши ҳамкорлигида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ган Солижон Шоабдуллаев хонадонига йўқлов уюштирилди. Ушбу ходимнинг хизмат пайтидаги мардлик ва жасоратлари яна бир бор хотирланди ҳамда унинг оила аъзоларига ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар топширилди.

Бундай тадбирлар барча шаҳар ва туманларда қизғтн давом этмоқда.

Нурбек БДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+