Янгиликлар 1216
Ватан келажаги ёшлар қўлида
Ўзбекистон «Адолат» СДП Жомбой туман Кенгаши томонидан партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Ёшлар келажак бунёдкорлик» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят ва Жомбой туман Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги, тумандаги 4 та сектор вакиллари, халқ депутатлари туман кенгаши котибияти, партиянинг Аёллар қаноти ва Ёш адолатчилар қаноти аъзолари, «Истеъдод клуби» аъзолари, мактаб ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшлар келажаги йўлида яратилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор, қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти бўйича маърузалар қилди.
Шунингдек «Истеъдод клуби» аъзолари томонидан «Биз ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида тайёрланган саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижроси, расмлар кўргазмалари иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади. Тадбир давомида ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар юзасидан ёшларга тарғибот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда партия фаоллари олдидаги устувор вазифалар юзасидан ҳам сиёсий куч фаоллари ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
Шу билан биргаликда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқаро мурожаатларини ижобий ҳал этиш борасидаги фаолияти ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш» эзгу ғоясини рўёбга чиқаришда партия билан мустаҳкам ҳамкорлиги учун Жомбой тумани ҳокими Қаюм Собиров, туман прокурори Жамшид Аҳмедов, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Орифжон Одилов ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини туман кенгаши раиси Комила Умарова ўз эгаларига топширди.
Феруз Абдуковулов,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг