Ватаним эртасига ҳисса қўшаман

30.09.2021 11:09:19

Мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ёшларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига пандемия даврида  ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Ёшларнинг  барча ҳуқуқ ва эркинликлари, имконият ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослар замон билан ҳамнафас бўлиб такомиллашиб бормоқда.

Шундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб келаётган Қарши шаҳрилик “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Сардор Тўхтаев ҳам  оз эмас, халқаро даражадаги 19 та университетга имтиёзли равишда  ўқишга қабул қилинди.  Ватанига бўлган кучли муҳаббати Сардорбекни пойтахтимиздаги  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини танлашга ундади.

-  Мен талабаман,-дейди биз билан суҳбатда  Сардорбек,- Буни бугун баралла айта оламан. Бу йил кўп йиллик орзуим ушалди. Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети  талабаси бўлишдек баxтга сазовор бўлдим. Олий ўқув юртига қадам қўяр эканман, биз, ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб, қалбимни фахр туйғуси эгаллади.

 Бугун мени шу даражага етишишимга сабабчи бўлган инсонлар ота-онам ва устозларимнинг беминнат хизматлари деб биламан. Келгусида бу ишончни оқлашда ўз билим ва имкониятларимдан тўлиқ фойдаланиб ватанимни эртасига ҳисса қўшаман.

Дилрабо ЧОРИЕВА,

Комил САХАТОВ,

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши фаоллари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+