Янгиликлар 1123
Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари!
13.01.2021 19:01:01
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўзининг шарафли, олижаноб ва масъулиятли бурчини – Ватанни ҳимоя қилишдек буюк вазифани муносиб адо этаётган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучларимиз сафларида муқаддас бурчини бажариб келаётган сиз, мард ва ботир ўғлонларимизни – оддий аскар ва сержантларни, офицер ва генералларни Ватанга садоқат билан хизмат қилиш йўлида мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ва муваффақиятлар, хонадонингизга бахт ва фаровонлик тилайди.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Фикрингизни қолдиринг