Янгиликлар 2594
Вазифалар аниқ. Тўлиқ ижро учун эса...
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдаги II Пленум мажлиси карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилди. Пленумда партия Қонликўл тумани Кенгаши аъзоларидан ташқари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Пленум кун тартибидаги масала бўйича партия Қонликўл тумани Кенгаши раиси З.Юсупованинг “Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.
Маърузада партия туман Кенгаши 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати таъсис йиғилишларида ҳамда 26 январдаги Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борилганлиги таъкидланди.
Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатишга қаратилган “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги партия ходимлари, депутатлари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилганлиги айтиб ўтилди. Пандемия даврида эса карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтганлиги маълум қилинди.
Мажлисда сўз олган партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими А.Пахратдинов, партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари депутатларнинг эътибори марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.
Пленумда партиянинг барча бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди.
Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Қонликўл туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Пленум якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Аллияр Пирназаровга партия Сиёсий Кенгаши номидан эсдалик совғалар топширилди.
Зауреш ЮСУПОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қонликўл тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг