Викторина ғолибларига ўқув курсига бепул йўлланма берилди

23.09.2021 16:09:29

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Истиқлолнинг 30 ёши: имконият ва орзулар калити” шиори остидаги тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.

Байрам тадбири давомида янграган дилбар наволар қалбларни яшнатди. Унга ҳамоҳанг рақслар жозибаси даврага файз киритди.

 Викторина ўйинига навбат берилди. Саволларга тўғри жавоб берганларга совғалар топширилди. Шунингдек, ғолибларга партия вилоят Кенгашининг Аёллар қаноти раиси Шаҳноза Ғаниева раҳбарлик қилиб келаётган “Ибратли бекам” ўқув маркази курсларида бепул таълим олиш имконини берувчи йўлланмалар тақдим этилди.

Партия вилоят Кенгаши ўзи ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди.

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева иштирок этди.

  • Тадбирлар расмиятчиликдан ҳоли, эркин ўтказиляпти, – дейди депутат Г.Саидғаниева. – Турли хил  викторина ўйинлари асосида фуқароларнинг сиёсий саводхонлиги ошириляпти.  Шу билан бирга, бугун партия илгари сураётган кўплаб таклиф ва ташаббуслар, жумладан, абитуриентларни олий ўқув юртига кенгроқ қамраб олиш мақсадида қулайлик яратиш, имтиёзлар бериш ва кўплаб масасалаларда инсонлар дили ва дардига яқин муаммоларнинг амалий чоралари ҳақида тушунчалар берилмоқда.

Партиянинг Фурқат тумани Кенгаши томонидан  ўтказилган “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар бўсағасида” мавзусидаги тарғибот тадбирида  ҳам туман ёшлари фаол иштирок этдилар.

 

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+