Янгиликлар 3604
Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз!
26.03.2020 15:03:38
Коронавирус хавфига қарши кураш жипсликни, бир-биримиз билан меҳр-оқибатли бўлишни тақозо этмоқда. Мамлакатимиздаги карантин шароитида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши депутатлари ҳам инсонларга моддий-маънавий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида хайрия акциялари ўтказмоқдалар.
Хусусан, тумандаги “Нурафшон” МФЙда жойлашган 20 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, “Бинокор” ва “Ҳ.Бойқаро” МФЙлар аҳолисига эса тиббий ниқоблар, антисептик воситалар бепул тарқатилди.
Меҳр-саҳоватли инсонларнинг бу каби ишлари халқ қалбига чуқур жойлашмасдан қолмайди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг