Янгиликлар 1137
Вобкентда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
“Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг Маданият марказида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Хамидов, туман ҳокими Ф.Умаров, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Баракаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туманинниг мутасадди ташкилот раҳбарлари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Хамидов ҳудудда Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Депутат ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туманда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, барча соҳада ёшларнинг ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Бугунги кунда ёшлар ўқиб-ўрганишлари, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун Давлат дастурида кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани, режалар айтилгани ҳақида батафсил гапириб берилди. Ёшларга оид қабул қилинаётган кўплаб қарор ва фармонлар, қабул қилинаётган қонунлар ёшларга қаратилаётган эътиборнинг юксак наъмунаси эъканлиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди. Жумладан, тумандаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Лола Ибрагимова томонидан умумтаълим мактабларининг 10-11-синф битирувчиларини вилоят ОТМларига саёҳатини уюуштириш ҳамда 25-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳзодбек Шавкатиллоев томонидан қишки ва ёзги таътил олдидан китоб ярмаркаларини ташкил этиш каби таклифлар берилди. Ушбу таклифлар депутатлар ва туман ҳокими томонидан маъқулланиб, шу ернинг ўзида мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Мана шундай ажойиб савол ва таклифлар билан чиққан ёшларга партиянинг эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.
Маҳбуба РЎЗИЕВА,
Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг