Вобкентда сайёр қабуллар ташкил этилди

21.12.2021 15:12:56

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Жўраева туманнинг “Паноб” МФЙ аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда маҳалла раиси, участка нозири, 80 нафардан ортиқ фуқаролар ҳамда фаоллар қатнашдилар.

Ташкил этилган сайёр қабулда “Поноб” МФЙ аҳолисининг бугунги кундаги турмуш тарзи, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёшларнинг иш билан таъминланганлик ҳолати, аёллар ва ёшлар муаммолари юзасидан фуқаролар билан суҳбатлашиб, мурожаатлари тингланди. Шу билан бир қаторда сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр таъминотидаги узилишлар, табиий газ босимининг пастлиги борасидаги қатор муаммолар ҳам айтилди.

Депутат Гулчеҳра Жўраева сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборди. Шунингдек, баъзи мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар жойида қаноатлантирилди.

Худди шундай Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати Дилором Қодирова томонидан туманнинг “Читкарон” МФЙ биносида маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳалла раиси, маҳалла аҳолиси, фаоллар ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда ёшлар ва аёллар муаммолари, “Темир дафтар”га киритилган оилалар, ишсиз ёшлар ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, тегишли ташкилотлар ёрдамида фуқаролар билдирган мурожаатларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Навбатдаги сайёр қабул Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Шехроз Норов томонидан тумандаги “Хўжа-якшаба” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳалла раиси, инспектори, тижорат банклари ходимлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб депутат ҳудуд ёшларининг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бугунги кунда ёш тадбиркорлар фаолиятини бошлаш учун ёшларга субсидия асосидаги кенг қамровли имтиёзли кредит ажратиш бўйича ёшларнинг таклифлари ўрганилди. Шу билан бир қаторда ёшларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича  хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан фуқароларга хуқуқий маслаҳатлар берилиб мурожаатлар жойида қаноатлантирилди.

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Олима Исламова томонидан ҳам туманнинг “Челонғу” МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда депутат темир дафтарга киритилган оилалар, ёшлар ва аёллар муаммолари, ишсиз ёшлар ҳамда маҳалла аҳолисининг долзарб муаммолари юзасидан ўрганишлар олиб бориб, унга ижобий ечим топиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юболиди. Кредит масаласида мурожаат қилган фуқароларга кредит олиш бўйича тавсиялар берилиб, банкларга йўналтирилди ҳамда кредит олиш мақсадида бўлган фуқаролар масъулларга бириктирилди ва назоратга олинди.

Шунингдек, ишсиз ёшларни хоҳиш ва истакларини инобатга  олиб, тадбиркорликка йўналтириш, уларга амалий ёрдам бериш бўйича барча зарур чоралар кўрилди. Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш масаласида туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан келишиб, фуқароларни рўйхатлари шакллантириб топширилди ва назоратга олинди.

Худди шундай сайёр қабул Пешку туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманинг “Қудрашех” ҳамда “Мустақиллик” МФЙ аҳолиси иштирокида ташкил этилди.

Сайёр қабулда маҳалла раислари, фаоллар ҳамда 60 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.

 Қабул жараёнида аҳолининг қишга тайёргарлик борасида мавжуд бўлган айрим муаммолар тўғрисидаги мурожаатлар ўрганиб чиқилиб,  уларга ижобий ечим топиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Бундан ташқари ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг фикрлари ўрганиб чиқилди ва уларни амалга ошириш борасида йўл-йўриқлар кўрсатилиб, керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, мурожаатлар юзасидан фуқароларга хуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида қаноатлантирилди.

Халқ депутатлари  Қоракўл туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳам тумандаги “Зарафшон” ва "Қулончи" МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ташкил қилди.

Сайёр қабулда туман аҳолисининг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Шунингдек, баъзи мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, жойида қаноатлантирилди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+