Янгиликлар 666
Ягона мақсад йўлида бирлашамиз!
Биз дунёдаги энг бахти кулган ёшлармиз, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда шахсан Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси ва ғамхўрлиги остида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорини намойиш этишлари учун зарур шароитлар яратишга кенг имкониятлар яратиб берилмоқдаки, бундан фақат унумли фойдаланиш даркор.
Юртбошимизнинг 30-июнь -Ёшлар куни муносабати билан биз ёшларга йўллаган байрам табриги, самимий фикрлари ҳар биримизни чексиз қувонтирди. Мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар тадбиркорлигига кенг йўл очилди, имтиёзли кредитлар ажратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани натижасида янги корхоналар вужудга келиб, кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Олий таълим даргоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшларни кенг қўллаб –қувватланаётгани ҳам ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “кейинги етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.
- Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда “Оилавий тадбиркорлик” дастур доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди.
“Ёшлар дафтари”дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди;
– 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди.”
Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини “ноль”дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшлар борлиги таҳсинга сазовордир. Спорт, саноат, илм-фан, техника йўналишларида биз ёшларнинг эришаётган ютуқлари, уларни рағбатлантириш борасидаги эътиборлар ҳар биримизни янги мақсадлар сари далил боришга ундайди. Ўзим ҳам корхона мененжери сифатида иш юритиб, тадбиркорлик сирларини мукаммал эгалладим. Замонаий пойафзаллар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш арафасидаман. Банк кредитларидан фойдаланган ҳолда хориждан энг сўнгги русумдаги ускуналар олиб келиш ҳаракатидамиз. Бу орқали 10 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш имконияти яратилади. Биз ягона кучмиз, бирлашсак ватанмиз! Ватан ичра ғурур билан яшаётган, Президентининг атрофига бирлашган Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз. Президентимизнинг биз ёшларга йўллаган табриги янги мақсадлар сари дадил боришга ундайди. Демак, қўлни-қўлга бериб, жипслашиб, Ўзбекистон довруғини дунё ичра қадрини улуғлаш учун ҳозирмиз.
Саидумархон Азизов
“Файзмумтознеъмати”
хусусий корхонаси менежери,
партия фаоли.
Фикрингизни қолдиринг