Янгиликлар 1264
Яккасаройда «Конституция билимдони» кўрик-танлови
«Адолат» СДПнинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ва ёшларимизни сиёсий фаолликка чорлаётган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг туман босқичи Яккасарой туманида бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, кўрик-танлов тумандаги Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтига қарашли академик лицейида юқори савияда ташкил этилди.
Танлов натижаларига кўра, тумандаги 172-сонли умумий ўрта таълим мактабидан иштирок этган 11-синф ўқувчиси Хайруллаев Муҳиддин Ҳусниддин ўғли 1-ўрин ғолиби деб топилиб, танловнинг Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди. 2 ва 3-ўринларни эса академик лицей ўқувчилари Жалолобод Ҳабибулло ҳамда Мийлиев Саидбеклар қўлга киритишди.
Ғолиблар ва барча қатнашувчиларга партиянинг диплом, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Фарҳод САИДОВ,
«Адолат» СДП Яккасарой туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг