Янгиликлар 1113
Яккасаройда Конституция лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 27 июнидан 5 июль санасига қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашув ўтказиб, фракция аъзолари учрашув давомида Конституциявий ислоҳотларни тушунтиришлари белгиланган эди.
Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Михайловна Борисова Тошкент шаҳар Яккасарой туман фаоллари ва аҳолиси учун учрашув ўтказиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасини ўтказди.
Тадбирда “Армуғон”, “Бошлиқ”, “Дилбулоқ”, “Қушбеги”, “Муҳандис” каби маҳаллалар аҳолиси ўзларини қизиқтирган Конституциявий нормалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларга аниқ жавоб олдилар.
Авзал РАҲИМОВ,
ОМҚП депутати ёрдамчиси
Фикрингизни қолдиринг