Янги цех ҳозирча 30 нафар аёлни ишли қилди

17.09.2020 15:09:11

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугунги кун ислоҳотларига муҳим асос бўлмоқда. Маълумки, бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига қаратилган. Бу борада Ургут туманида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ургут туманидаги Қуйиқишлоқ маҳалласи худудида “Самарқанд чеварлари текстил” МЧЖ ҳомийлигида тикув-трикотаж мажмуаси қурилиши учун 3000 кв. метр ер майдони ажратилиб, мазкур ер майдонидан 2019 йил август ойидан қурилиш ишлари бошланиб корхона битказилган. Тикув цехига янги юқори қувватдаги электр тармоғи олиб келинган ва трансформатор ўрнатилиб, фойдаланишга топширилган.
Ҳозирги кунда тикув цехига JACK фирмасининг 90 дона тикув машинкалари, 1 дона бичув ускунаси, 2 дона дазмол ва 1 дона печатка ускуналари ўрнатилган.
Тикув цехи “Самарқанд чеварлари текстил” МЖЧ томонидан туман ҳокимининг тавсияномасига асосан “Қуйиқишлоқ текстил” МЧЖ директори Аминжонов Улуғбекга берилган.
Тикув цехида дастлаб чойшаб ҳамда болалар ва эркаклар ички кийимлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 13 июль куни 30 нафар хотин-қизлар билан иш фаолиятини бошлаган. Тикувчилик цехида 6 нафар хотин-қизларни малакасини ошириш бўйича ўқув амалиёти олиб бориляпти.



Сарвиноз НАЖМИДДИНОВА,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+