Янги имкониятлар эшиги очилмоқда

01.02.2021 10:02:37

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшлар борасида амалга оширилаётган ишлар бирма-бир сарҳисоб қилиниб, уларнинг бандлигини таъминлашда, ёшларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касб бўйича ихтисослаштириш масаласига алоҳида тўхталиб, ишсиз аҳоли ва бўш иш ўринлари ўзаро уйғунликда кўриб чиқилмаганлиги танқид остига олинди.

Айниқса, тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларнинг мини-технология ва ускуналар харид қилиши учун субсидия ажратиш, кредит олишда суғурта тўлови бўйича кўмаклашиш юзасидан мутасадди идораларга аниқ вазифалар белгилаб берилган қувонарли. Чунки, чекка қишлоқлардаям қанчадан қанча ишсиз юрган қобилиятли ёшлар бор. Яқинда бир танишимни учратиб қолдим, иккита ёш фарзанди бўлсада уйида тикувчилик сирларини ёшларга ўргатиб келамоқда. “Ҳозир 12 та шогирдим бор, тикувчилик сирларини ўргатаяпман, тикув цехи очмоқчиман, имтиёзли кредит учун юрибман” деб қолди. Ана шундай имконият излаб юрганлар учун бу айни муддао бўлди деб ўйлайман.

Олий таълим муассасаларида ёшлар билан учрашувларимиз чоғида кўтарилган яна бир масала талабаларнинг ётоқхона билан етарлича таъминланмагани таъкидланиб, мутасаддиларга талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берилгани биз адолатчиларнинг айни дилидаги гап бўлди.

 

Зилола ДЎСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+