Янги йил остонасида: Имкониятлар эшигини очди

30.12.2022 15:12:07

Ортда қолаётган 2022 йилни ҳаётимда ўзгача аҳамияти бор. Мен сўраганимданда ортиқ имкониятлар эшигини очгани учун миннатдорман. Шахсий ҳаётим ва хизмат фаолиятимда муваффақиятлар йили бўлди. Партиявий фаолиятимда ўсишга эришдим, деб айта оламан, сиёсий билимларим ошди. Бир гуруҳ партия фаоллари қаторида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган кўкрак нишони билан тақдирландим.

Фарзандларим яна бир ёшга улғайди, оиламдаги энг катта қувонч қиз фарзандли бўлдим. Буларнинг барчаси умримнинг бахтли онлари ифодасидир. Шу сабаб ортда қолаётган йилдан миннатдорман.

Мақсад сари қандай бориш ўзимизга боғлиқ. Кириб келаётган 2023 йил остонасида ниятларим катта. Уларга эришиш учун янада шижоатли, ташаббускор бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим. Янги йил ҳамма йилдан кўра кўпроқ муваффақиятлар йили бўлади.

Қосимжон Қаюмов,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+