Янгиликлар 1128
Янги йилда сафимиз кенгаймоқда
«Адолат» СДП Пахтаобод туман кенгаши томонидан Янги йилнинг илк кунларида туман ёшлари билан «Янги Ўзбекистон ёшлари юрт келажаги йўлида» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия фаоллари ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда Янги Ўзбекистон ва бугунги ёшлар, Президентимиз бошчилигида ёшларга бўлган эътибор ҳақида сўз юритилди. Амалдаги йилни республикамизда «Инсон қадри ва сифатли таълим йили», дея номланиши келажак авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш йўлида яна бир катта қадам бўлганлиги таъкидланди.
Ўз ўрнида иштирокчилар партиямизнинг ёшлар ҳаётига қаратилган лойиҳалари ва амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. «Ёш адолатчилар»нинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.
Тадбир якунида «Партия патронажи» лойиҳаси доирасида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди.
Сайёра Нематжонова, «Ёш адолатчи»:
-Мен Янги йилни «Адолат» СДП билан бошладим. Партиянинг ўз олдига қўйган мақсад ва ғоялари билан танишиб шундай хулосага келдим. Келгусида шифокор бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. «Адолатчилар» бу йўлда яхши ташаббуслар билан чиқаётгани эътиборли. Энди мен ҳам улар билан бир сафда бораман.
Иқболой Отахонова,
“Адолат” СДП Пахтаобод туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг