Янги йилда саховат тадбирлари

04.01.2021 12:01:55

Тошкент молия институтида Ўзбекистон “Адолат” СДП Юнусобод туман Кенгаши фаоллари  “Мехнатобод” ҳамда “Беғубор” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган 50 нафар ёрдамга мухтож инсонларга байрам совға-саломларини улашди. Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ботир Даминов ташаббуси билан Юнусобод туманининг “Бободехқон”, “Увайсий”, “Юртобод”, “Шоштепа” ва бошқа маҳаллаларида 30 га яқин ногиронлар, чин етимлар, боқувчисини йўқотганларга атаб Янги йил байрам дастури ташкил этилди. Ёши кекса отахон-у онахонлар учун тиббий кўрик ҳам ўтказилди.

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Зухра Убайдиллаева ҳам ўзи сайланган 12-Яшнобод туман округидаги боқувчиси йўқ, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиб байрам совғаларини туҳфа этди.

Янги йил байрами учун саховат тадбирлари қолган жойларда ҳам шу зайлда бўлиб ўтмоқда.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+