Янги йилда янгича дунёқараш билан фаолликни кучайтирдик

08.01.2021 19:01:03

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан биридир. Мурожаатномада тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.

Бугунги кунга келиб бутун дунёга тарқалаётган коронавирус пандемияси мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатиб бергани ҳеч кимга сир эмас. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида муҳим йўналишлардан бири бўлган тиббиёт соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги,  бу борада бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи-ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилиниши тўғрисида гапирди. Дарҳақиқат, қишлоқ оилавий поликлиникаларга ҳомиладор аёллар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар мурожаат қилади. Лекин оилавий поликлиникада бу тор доирадаги мутахассисларнинг кўпчилиги йўқ. Бундай мутахассисларни келиб ишлаши учун моддий-техник базанинг ўзи йўқ.  Кўпчилик қишлоқ оилавий поликлиникаларда хатто  оддийгина УТТ аппарати мавжуд эмас.

Умид қиламизки, муҳтарам Президентимизнинг белгилаб берган вазифалари ижро этилса, чекка қишлоқлардаги оилавий поликлиникаларнинг моддий техник базалари сифатли ва замонавий, дунё стандартларига жавоб берадиган тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Натижада қишлоқ аҳолиси даво излаб туман марказларига овора бўлиб қатнаб юрмайди.

Давлатимиз раҳбари Мурожатномада қайд этиб ўтган тиббиёт соҳасини тубдан ривожлантириш масаласи партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш масаласида кўплаб ташаббуслар билан чиққанининг маҳсули экани билан партиядошларимиз учун қувонарли бўлди.

Бундан руҳланган партиямиз фаоллари муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида илгари сурилган устивор ташаббусларни  бир овоздан қўллаб-қувватлаб янги йилдан янгича дунёқараш  билан фаолликни янада кучайтирдик.

                                                                     

                                                                                    Дилдора  ИСКАНДАРОВА,

                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Урганч туман Кенгаши раиси,

                                                      туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+