Янгиликлар 746
“Янги йилни янги орзулар билан” кутиб оламиз
27.12.2021 14:12:10
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Хаста дилларга меҳр бер” акцияси доирасида Тошкент шаҳридаги онкологик касалхоналарда даволанаётган болалар учун “Янги йилни янги орзулар билан” мавзуида кўчма арча услубидаги байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
27-декабрдан эътиборан 3 кун давомида партия фаоллари Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, ушбу муассасаларда даволанаётган бемор болажонларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан қутлаш ниятидалар.
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг