Янги китоб нашр этилди

01.12.2021 13:12:50

Ҳар бир ижодкор ўз меҳнати маҳсули бўлган ёзмаларининг халқ эътиборига тушишини истайди. Шунингдек, бу ёзмаларда кўпчиликнинг хоҳиш истаги-ю, мақсад-муддаолари акс этган бўлса ижодкордан бахтлироқ инсон йўқ дунёда!

Яқинда партиядошимиз, фаол ижодкор, “Адолат” СДПнинг Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Меҳринисо (Бобоназарова) Маҳмуд қизининг “Маънавият” нашриётида илк шеърий тўплами нашрдан чиқди.

Унда шоиранинг ватан, она, муҳаббат, ҳижрон, вафо ва садоқат мавзуларидаги қатор шеърлари жамланган. Ёш шоира самимий мисраларда ўз қалб туғёнлари, ҳис-ҳаёжонлари, изтироб-қувончларини иншо этишга муваффақ бўлган.

Айни кунларда ушбу китоб “Шарқ зиёкори” китоблар дўконининг республикада мавжуд барча филиалларида сотувга чиқарилган. Тўплам сиз азиз китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

“Адолат” СДП матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+