Янгиликлар 4039
Янги кодекс лойиҳаси муҳокама этилди
Бугун Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказида “Ўзбекистон Республикаси нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги кодекс лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.
Кодекс муҳокамасида вилоят Адлия бошқармаси, вилоятдаги нодавлат- нотижорат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларига берилаётган эътибор алоҳида таъкидланди. Бунга яна бир мисол қилиб, нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси нодавлат-нотижорат ташкилотлари Кодекси” қабул қилинаётганлигини кўрсатиш мумкинлиги айтилди.
Ушбу кодексда нодавлат-нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ваколатларини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур Кодексни халқчил ва замон талабларига мос равишда ишлаб чиқиш учун жойларда Кодекс муҳокамаси бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу муҳокамада ҳам нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан 20 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг