Янги  марраларга  даъват

31.12.2020 11:12:03

2020 йил бутун дунёда бўлгани  каби Ўзбекистон учун  ҳам  синов  даври  бўлди. Коронавирус  пандемияси жамият  ҳаётининг  барча  бўғтнларига  таъсирини  ўтказди. Аммо халқимиз  юзага  келган қийинчиликларни  мардонавор  енгиб, ўзининг жипслиги  ва  аҳиллигини, ягона  мақсад йўлида  бирлаша  олишини  яна  бир бор намойиш  этди. Биз оғир  вазиятдан янада  куч-қудратли  бўлиб   чиқдик.   Шу  билан  бирга  ҳали олдмизда  забт  этилиши  лозим бўлган улкан  марралар,  долзарб  вазифалар  турибдики, бунинг  учун  ҳаммамиз  бор  билимимиз,  куч-ғайратимиз  ва  меҳнатимизни  сафарбар  этишимиз  зарур.

Давлатимиз раҳбарининг  куни  кеча  Олий Мажлисга  йўллаган Мурожаатномасини  тинглар  эканман, хаёлимдан  ана  шундай  фикрлар  ўтди. Мамлакат  тараққиёти  учун улкан аҳамиятга  эга бўлган  мазкур  ҳужжат ҳеч шубҳасиз, барчамизга  ҳақиқий  дастуриламал ҳисобланади. Мурожаатнома эфир  тўлқинларида  янграгандан  сўнг  кўплаб  партиядошларимиз  билан телефон  орқали  мулоқот  қилдик. Ҳаммамизнинг  фикримиз  бир  жойдан  чиқди:  “Адолат”  СДП  ташкилотлари ўз  фаолиятларини  янада  такомиллаштиришлари, ҳар  бир  сафдошимиз бундан-да  фидокорлик  кўрсатиши талаб  этилади. Акс ҳолда бугунги  кундаги  мураккаб  вазифаларнинг  уддасидан  чиқиш қийин  бўлади.

Партия ташкилотларимизда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини  катта қизиқиш билан ўқиб ўрганиш  бошлаб  юборилди. Сафдошларимиз бу ҳужжатнинг  мазмун-моҳияти инсон манфаатларини таъминлаш, жамият тараққиётини янги босқичга  кўтариш,  олиб  борилаётган туб  ислоҳотларнинг самараси  пировард натижада аҳоли турмуш  фаровонлигини юксалтиришга  қаратилганлигини қайд  этмоқдалар.

Мурожаатномада жойларда  иқтисодиётни  ривожлантириш  борасида  эришилган  қатор  ютуқлар  умумлаштирилди. Масалан,  вилоятимизда  кейинги  йилларда енгил  саноат янада тараққий  топиб, кийим-кечак  ишлаб  чиқарувчи  кластерлар вужудга  келганлиги   алоҳида  таъкидланди. Бу,  биринчидан,  шу соҳада  қилинган  меҳнатга  берилган муносиб  баҳо  ҳисобланади. Иккинчидан, мазкур  тажрибани кенг  оммалаштириш орқали  миллий  иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини оширишга  даъватдир.

Қисқаси, Мурожаатнома Президентимизнинг якунланаётган йил бўйича халққа берган  ўзига хос ҳисоботи ва келажакда мамлакатимиз тараққиётининг  асосий йўналишларини белгилаб берган дастур сифатида аҳамиятлидир. У  истиқлол  солномасида янги даврнинг тамал тошини  қўйди, дейиш мумкин. Давлатимиз раҳбари илгари сурган ғоялар, белгиланган вазифалар  юртошларимизни янги марралар сари руҳлантиради. Айни  пайтда ҳаммамизнинг  эртанги кунга ишончимиз янада мустаҳкамламоқда.

Исроил  ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП 

Наманган вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+