Янгиликлар 1369
Янги Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт
Ўзбекистон “Адолат” СДП Узун туман Кенгаши томонидан Узун қишлоқ хўжалиги техникумида"Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт" лойиҳаси доирасида “Адолат-инсон қадри учун” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия Узун туман Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлар, партия Узун туман Аёллар қаноти ва Ёшлар қаноти Кенгашлари вакиллари, билим юрти педагог-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда инсон қадри учун деган тамойил асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда Давлат Дастурида акс этган “Инсон қадри учун” тамойили ва Дастурда белгиланган ислоҳотлар хусусида иштирокчиларни батафсил таништиришдан иборат эди.
Тадбирни партия Узун туман Кенгаши раиси Сардор Мавлонов очиб берди ва олиб борди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мазкур Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ўтган 2017–2021 йиллардаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми бўлиб хизмат қилиши ҳамда бошлаган демократик ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттиришимизга замин яратиб, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқаришни назарда тутганлигини алоҳида таъкидлаб, ёшларни ватанимизнинг келгусидаги тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида бевосита дахлдор эканликларини алоҳида қайд этиб ўтишди. Дастурнинг мазмун-моҳияти, унинг амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, маърузачилар ёшларга Дастурдаги белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини изоҳлар экан, унда илгари сурилаётган қатор масалаларда халқ фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланиб кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Рустам Раҳмонов, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати:
- Мазкур Фармонда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, барча шаҳар ва туманларда, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитини янада яхшилаш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Шу билан биргаликда Фармонда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиб улғайишлари учун зарур барча шароитларни яратиш ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган «Аёллар қаноти» фаоллари мазкур «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосида ишлаб чиқилган Дастурнинг юртимизда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлашга ва фуқароларимизнинг эркин ва фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилишини эътироф этиб, ўзларининг давлат дастурида белгиланган улуғвор вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда истиқболи юзасидан фикрларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида партиянинг устувор мақсадлари ва дастурий ғояларига ҳамоҳанглик касб этган, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча қаторида ёшлар ҳам энг фаол ташаббускор бўлишлари алоҳида эътироф этиб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.
Хуршид Йўлдошев,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Узун туман
“Ёшлар қаноти” Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг