Янгиликлар 2618
Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади
Навқирон ёш авлод ҳар бир мамлакатнинг умиди, эртасининг ишончи саналади. Шу боис ҳам бутун мамлакатимизда ёшларнинг маънавияти, улар таълим тарбияси, камолоти энг долзарб масалалардан бири сифатида қаралмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон мактаб битирувчиларига йўллаган табригида “Бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон юртда яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундай буён ҳам бор куч ва тўла имкониятларини сафарбар этади” деган сўзларни қатъий ишонч билан таъкидладилар. Президентимиз ёшларга мурожаат қиларкан, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бахт-саодати, камолоти йўлида қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида урғу берди. Шунингдек, мурожаатда мактаб остонасини битираётган йигит-қизларнинг бирортаси халқимизнинг юксак меҳри ва эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлади.
Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ёшлар масаласи энг долзарб масалалардан бирига айланди. Айниқса сўнгги йилларда мактаб тақдирига миллат тақдири сифатида қаралмоқда. Бугунги кунда ёшлар ўқиб илм олишлари учун Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг очилиши у ердаги шарт-шароитлар ёшларнинг илм олишига бўлган эътибор ҳар бир инсоннинг орзуси ушалганидан далолатдир. Бугун қалби шижоатга тўла, илмли, тафаккури кенг, зеҳнли ёшлар бу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда кўплаб жаҳон олимпиадаларида ўзларининг муносиб ўрни борлигини эгаллаган билимлари орқали кўрсатиб келмоқдалар. Буюк издошларга муносиб авлод сифатида ёшларимиз ҳам ўз даврининг етук мутафаккирлари Ал Хоразмий, Беруний, Аз Замаҳшарий боболаримизнинг муносиб авлоди эканини исботламоқдалар, десак муболаға бўлмайди.
Ҳали мамлакатимизда ўз илми ва тафаккури, ихтиролари билан нафақат Ўзбекистон балки жаҳон илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқишига ишонамиз.
Руҳия ИСМОИЛОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қўшкўпир туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг