Янгиликлар 885
Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади
Бутун халқимиз қўшалоқ байрам-Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ва Янги ўқув йили олдида турибди. Бу ўз-ўзидан таълим тизими ходимлари зиммасига икки ҳисса масъулият юклайди. Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, деган шиор кенг оммалашгани ҳам бежиз эмас.
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева юқоридагилардан келиб чиқиб ўз сайлов ҳудудидаги 9-, 21- ва 23-мактабларга кириб борди. Мазкур таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди. Ўқувчилар мактабга қадам босиши билан Мустақил Ўзбекистон фарзанди эканлигини юракдан ҳис этишига эътибор қаратилди.
Ўқитувчилар билан келган мулоқотлар «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси остида ўтказилаётган байрам тадбирларига уланди. Депутат бошчилигида фаол ўқитувчилар маҳаллаларда бўлиб, «Мустақиллик ва Янги Ўзбекистон» мавзусида тадбирлар ташкил этишга келишиб олдилар.
«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг